АҚШ Польшага бешинчи авлод қирувчи самолётларини юборади

АҚШ Польшага бешинчи авлод қирувчи самолётларини юборади

Олтита қирувчи самолёт Аляскадан Буюк Британиядаги Лейкенхит ҳаво кучлари базасига етиб келди. Самолётлар Польшанинг Ласк шаҳридаги ҳаво базасига парвозини давом эттиради. Уларнинг вазифаси НАТОнинг шарқий қанотидаги Россия ҳаракатларининг олдини олишдир.

Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау аввалроқ хабар берганидек, Польшада муҳандислик қўшинлари, шунингдек, Sky Sabre ҳаво мудофааси тизимига хизмат қилувчи денгиз пиёдалари ва бўлинмаларидан ташқари 700 га яқин британиялик ҳарбий хизматчилар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!