АҚШ Олмаотадаги бош консуллик ходимларини эвакуация қилади

АҚШ Олмаотадаги бош консуллик ходимларини эвакуация қилади

АҚШ Давлат департаменти Олмаотадаги бош консуллик ходимларининг бир қисми ва барча оила аъзоларига Қозоғистонни тарк этишига рухсат берди.

«Давлат департаменти америкалик давлат хизматчилари - Олмаотадаги Бош консуллик ходимларининг муҳим вазифаларни ҳал қилишда иштирок этмайдиган ходимлари ва барча америкалик давлат хизматчиларининг оила аъзолари - Олмаотадаги Бош консуллик ходимларининг илтимосига кўра мамлакатни тарк этишни маъқуллади». - дейилади баёнотда.

АҚШ фуқароларига нотинчликлар ва коронавирус тарқалиши сабабли Қозоғистонга саёҳат қилишни тўхтатиш тавсия қилинди.

Хабарда, шунингдек, Қозоғистонда 2 январь куни бошланган умуммиллий тартибсизликлар Олмаотадаги инфратузилма ва ҳукумат биноларининг оммавий вайрон бўлишига, шунингдек, “намойишчилар ва хавфсизлик кучларининг катта қисми ҳибсга олиниши, жароҳатланиши ёки ўлимига сабаб бўлганлиги қайд этилган".

Қозоғистон шаҳарларида сўнгги бир неча кун ичида содир бўлган тартибсизликлар юзасидан 125 та жиноий иш қўзғатилган, полицияга 5 мингдан зиёд киши, жумладан, кўплаб хорижликлар келтирилгани ҳақида хабар берилган. Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида етказилган зарар миқдори тахминий ҳисобда 212 миллион долларга баҳоланмоқда.

9 январь куни эрталаб мамлакат расмийлари Қозоғистоннинг барча ҳудудларида вазият барқарорлашганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!