АҚШ нега коронавирусга енгилмоқда?

АҚШ нега коронавирусга енгилмоқда?

AҚШ расмийлари тўлиқ изоляция режимини жорий қила олмадилар, бунинг натижасида коронавирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. Бу ҳақда Aмерика юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, Covid-19 назорат қилиш гуруҳининг бош мутахассиси, доктор Энтони Фауcи маълум қилди.

"Биз тўлиқ ёпилмадик ва шунинг учун вирусга чалинганлар кўпаймоқда", – деди у.

Фауcининг таъкидлашича, илгари Қўшма Штатларда кунига 20 мингта ҳолат аниқланиб, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга эришилган. Аммо кейин чеклов чораларини бекор қилиш бошланди, натижада Калифорния, Aризона, Техас ва Флорида штатларида вирусга чалиниш авж олди.

Фаусининг таъкидлашича, бир қатор давлатлар хавфсизликни таъминлаш мезонларига жавоб бермасдан иқтисодий фаолиятини қайта бошлаган. Шу билан бирга, Фауcи Қўшма Штатлар яна чекловларни жорий қилишга уриниши керак эмас, деган фикрни билдирди. Унинг сўзларига кўра, "бир оз орқага қайтиш ва кейин тавсияларни эҳтиёткорлик билан бажариш, уни босқичма-босқич бажариш" мумкин.

Қўшма Штатлар дунёнинг барча мамлакатлари орасида коронавирус инфекциялари ва ўлим ҳолатлари бўйича биринчи ўринда турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!