АҚШ нефт “армадаси” Осиё томон йўл олди

АҚШ нефт “армадаси” Осиё томон йўл олди

Америка нефтини олиб кетаётган 20га яқин танкерлардан иборат армада Осиё мамлакатлари, жумладан, Хитой, Жанубий Корея ва Сингапурга йўл олмоқда, деб хабар берди “Bloomberg”.

Агентлик маълумотларига кўра, армада, асосан, 2 миллион баррелгача нефт таший оладиган супертанкерлардан иборат бўлиб, Осиё-Тинч океани минтақасига етказиб бериладиган нефтнинг умумий ҳажми 26 миллион баррелдан ошади.

Маълум қилинишича, Осиё мамлакатлари орасида хомашёга бўлган талаб коронавирус инқирозидан кейин ушбу минтақа иқтисодиётининг тезроқ тикланиши билан боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!