Мадуро Трампнинг АҚШ Марказий разведка бошқармасига Венесуэлада махфий операциялар ўтказишга рухсат беришига кескин муносабат билдирди.
"Кариб минтақасида уруш бошланишига ва режимларнинг алмаштирилишига йўқ деймиз. МРБ томонидан уюштириладиган тўнтаришларга йўл қўймаймиз! Марказий разведка бошқармасининг тўнтаришлари яна қанча давом этади? Лотин Америкаси буларни истамайди, уларга муҳтож эмас ва бундай ҳаракатларни рад этади", — дея таъкидлади Венесуэла президенти.
Бундан ташқари, Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги Вашингтонни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади. Вазирлик Трампнинг Венесуэла ҳудудида МРБ операцияларига рухсат беришини “мисли кўрилмаган ҳолат” ва “халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши” деб атади.
"Қўшма Штатлар очиқчасига Венесуэладаги тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга қаратилган операцияларни тасдиқлаганини тан олди", дейилади вазирлик баёнотида.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.