АҚШ: Миллий гвардия вакили коронавирусдан вафот этди

АҚШ: Миллий гвардия вакили коронавирусдан вафот этди

Америкалик биринчи ҳарбий хизматчи коронавирусдан вафот этди, деди АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер. Унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.

Сиёсатчи марҳумнинг исмини айтмади, аммо у Миллий гвардияда хизмат қилганини таъкидлади. "Бу бизнинг ҳарбий ҳамжамиятимиз учун катта йўқотиш", деди вазир. У ҳарбий хизматчининг оиласига, дўстларига, фуқаролик ҳамкасбларига ва бутун Миллий гвардияга таъзия билдирди.

Аввалроқ, Америка етакчиси Дональд Трамп мамлакатда коронавирус ўлимининг чўққисига икки ҳафта ичида етиб боришини башорат қилган эди. Унинг сўзларига кўра, вазиятнинг мумкин бўлган ривожланиш моделлари шундан далолат беради. Унинг қўшимча қилишича, агар 200 мингдан кам одам инфекция қурбонига айланса, бу яхши кўрсаткич бўлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!