АҚШ Марказий разветка бошқармаси ўз сайтида Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсатгичларини чоп этди

АҚШ Марказий разветка бошқармаси ўз сайтида Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсатгичларини чоп этди

US CIAга кўра Ўзбекистон АҚШ Уран бозорининг 8% га эгалик қилади. Қозоғистон эса 22% га. Умуман олганда Қозоғистон АҚШдаги метал-кимёвий моддалар бозорининг 30% дан ортиғига эгалик қилади. Бу соҳада Қозоғистон 2022-йилда Россияни ортда қолдирди.

Марказий разведка бошқармаси хабарига кўра Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кўрсатгичлари 2019-2021-йилларда ўртача 6,5% ни ташкил этган. Бу эса “Европа иқтисодий мўъжизалар”идан сўнг мамлакатлар эришган энг юқори натижа.

US CIAнинг таҳлилларида шунингдек, Ўзбекистондаги 62,6% ерлари қишлоқ хўжалиги ерлари эканлиги айтилган. Разветка бошқармаси шунингдек 2022-йил кўрсатгичларига кўра Ўзбекистон аҳолиси 31 миллион 105 минг кишини ташкил этади дейди (Расмий маълумотларга кўра аҳолимиз сони 36 миллион киши). Шунингдек, ўртача она бўлиш ёши 23 ёш, туғруқ давомида вафот этиш кўрсатгичи ҳар 100 000 туғруққа 29 та ўлим ҳолати қайд этилиши айтилган.

Разветка бошқармаси аҳоли саводхонлик даражасини 100% этиб белгилаган. Ёшларнинг ишсизлик даражаси эса 16%. Реал ЯИМ 247 миллиард $ (2019-йил), 251 миллиард $ (2020), 270 миллиард $ (2021). Иқтисодий ривожланиш кўрсатгичлари 5.71% (2019), 1.89% (2020), 7.42% (2021) ни ташкил этган. Реал ЯИМ одам бошига 2021-йилда 7700 АҚШ долларини ташкил этгани айтилмоқда (расмий маълумотларда 2000$ атрофида). Инфиляция даражаси 2021-йилга келиб 10.85% ни ташкил этмоқда. 2019-йилда ушбу кўрсатгич 14.53% бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!