АҚШ Марказий қўмондонлиги Эронга қарши яна бир зарбалар тўлқини бошланганини эълон қилди
Сешанба куни тонгда АҚШ ҳарбийлари Эрондаги нишонларга қарши янги ҳужумлар сериясини бошлади.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) бу ҳақда ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
"Шарқий вақт билан соат 16:45 да, CENTCOM бўлинмалари Олий қўмондон CENTCOM кўрсатмаси билан кетма-кет учинчи кеча Эронга зарба беришни бошлади", дейилади баёнотда.
Қўмондонликда таъкидланишича, бу ҳужумлар Эроннинг "Ҳормуз бўғозидаги тижорат кемаларига ҳужум қилиш" қобилиятини камайтиради.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
