АҚШ Конгрессида ярим аср ичида биринчи марта номаълум учувчи объект ҳақида хабар берилди

АҚШ Конгрессида ярим аср ичида биринчи марта номаълум учувчи объект ҳақида хабар берилди

АҚШ Конгресси номаълум учувчи жисмлар бўйича ярим аср ичида биринчи тингловларни ўтказди.

Ҳарбий-денгиз разведкаси директори ўринбосари Скотт Брей НУЖ билан учрашувнинг видеотасвирини кўрсатган.

Скотт Брей АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг қирувчи самолёти ўқув парвозида шарсимон жисмни кўргани ҳақида гапирган. Самолёт номаълум жисм ёнидан учиб ўтиб, уни видеога олган. Объект самолёт ёнидан тезда учиб ўтган.

– Бу биз тушунтириб бера олмайдиган ҳодисалардан, менда бу объект нима эканлиги ҳақида ҳеч қандай изоҳ йўқ. Аммо бизда тушунтиришнинг иложи бўлмаган бир қатор воқеалар мавжуд, аммо мавжуд маълумотлар билан уларни тушунтира олмаймиз, – деган Скот Брей.

У шунингдек, 2000 йилларнинг бошидан бери ҳарбийлар назорати остидаги ҳудудларда рухсат этилмаган ва номаълум учар объектлар сони кўпайганини айтган.

Пентагон буни кузатув тизимларининг такомиллаштирилгани ва ҳаво ҳудудидаги объектларни аниқлаш билан боғлиқ деб ҳисобламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!