АҚШ Конгресси Украинага ёрдамни оширишни таклиф қилмоқда

АҚШ Конгресси Украинага ёрдамни оширишни таклиф қилмоқда

АҚШ Конгресси Украинага ёрдамни 40 миллиард долларга ошириши мумкин.

Бундай қарор учун 10 май куни Конгрессда овоз бериш ниятида.

Bloomberg нашрининг ёзишича, қонунчилар президентнинг дастлабки сўровини ошириб, қўшимча 3,4 миллиард доллар ҳарбий ёрдам ва яна 3,4 миллиард доллар гуманитар ёрдам кўрсатишни назарда тутган.

Оқ уйнинг май ойининг учинчи ҳафтасигача Украинага қурол-яроғ етказиб бериш учун етарли маблағ бўлишини айтганидан кейин ёрдам бўйича тезкор келишув қарори қабул қилинган.

Жараённи тезлаштириш учун Вакиллар палатаси ушбу ҳужжатни Байденнинг COVID-19 га қарши кураш учун пул сўраш ҳақидаги бошқа сўровидан алоҳида овоз беришга рози бўлди. Кейинги қадам Сенатда овоз бериш бўлиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!