АҚШ компанияси намоз ўқигани учун ишдан ҳайдаган ходимларига товон пули тўлайди

АҚШ компанияси намоз ўқигани учун ишдан ҳайдаган ходимларига товон пули тўлайди

АҚШнинг Cargill Meat Solutions гўштни қайта ишлаш заводи намоз ўқигани учун ишдан ҳайдалган 138 нафар мусулмонга товон пули тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда New York Times хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Колорадода жойлашган мазкур компания асли сомалилик бўлган ишчиларига танаффусларда намоз ўқишларини тақиқлаб қўйган, кейинроқ эса уларни ишдан бўшатиб юборган.

Шундан кейин ишчилар тегишли органларга шикоят билан мурожаат қилган, уларнинг ишига ҳуқуқ ҳимоячилари аралашган. Охир-оқибат Cargill Meat Solutions ишдан ноҳақ бўшатилган ишчиларга 1,5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлайдиган бўлди.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!