АҚШ Кашмирда сўз эркинлигини ҳимоя қилиши керак

АҚШ Кашмирда сўз эркинлигини ҳимоя қилиши керак

Американинг «CNN» телеканали ўз веб-сайтида Доналд Трамп маъмуриятини Ҳиндистон Кашмиридаги сўз эркинлигини ҳимоя қилишга даъват қилувчи мақола эълон қилди.

Покистонни «Dunya news» хабарига кўра, «Фикрлар» бўлимидаги мақолада Майкл Де Дора ва Алия Ифтихар ўқувчилар эътиборини Ҳиндистон ҳукумати нафақат Кашмирдаги ҳукуматга қарши норозиликларни бостираётгани, балки ўз фикрини эркин билдиришига тўсқинлик қилаётганига қаратмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудда ўрнатилган комендантлик соати, шунингдек, Кашмирнинг баъзи қисмларида Интернет ва телефон алоқасининг узилиши жаҳон ҳамжамиятининг минтақада бўлаётган воқеалар тўғрисида ишончли маълумот ололмаслигига олиб келмоқда. Шу муносабат билан мақола муаллифлари АҚШ Давлат департаментини, Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллсни Ҳиндистоннинг Кашмир шаҳрида сўз эркинлигини ҳимоя қилишга чақиришди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳиндистон парламентининг қуйи палатаси Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилувчи ва уни икки иттифоқ ҳудудига бўлинган Жамму – Кашмир ва Ладахга ажратадиган мамлакат конституциясига ўзгартириш киритишга овоз берган эди. Ушбу қарор расмий Исломобод томонидан ҳуқуқларнинг кескин равишда бузилиши деб баҳоланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!