АҚШ Жанубий Кореяни ноқонуний балиқ овлашда айбламоқда

АҚШ Жанубий Кореяни ноқонуний балиқ овлашда айбламоқда

Жанубий Корея АҚШ томонидан ноқонуний, ҳужжатсиз ва тартибга солинмаган балиқ ови билан шуғулланадиган давлатлар рўйхатига киритилган. Бу ҳақида «Yonhap News» АҚШ миллий денгиз балиқ овлаш хизматининг ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2017 йил декабрь ойида Жанубий Кореянинг «Жанубий океан» ва «Ҳонгжин 701» кемалари тақиқка қарамай, Антарктида сувларида ноқонуний балиқ овини амалга оширишган.

Маълумки, 2015 йилда ҳам Жанубий Корея ушбу рўйхатга тиркалган эди.

Шуни таъкидлаш керакки, бундай ҳолатларда Қўшма Штатлар кейинги чоралар тўғрисида икки йил ичида қарор қабул қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!