Бу ҳақда Politico нашри суд ҳужжатларига таяниб, “Report” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Абрего Гарсия баҳорда мамлакатдан чиқариб юборилган ва Сальвадордаги қамоқхонага жўнатилган. Бироқ, кейинчалик у яна АҚШга қайтарилган ва Техас яқинидаги АҚШ–Мексика чегарасини кесиб ўтган ноқонуний муҳожирларга ёрдам беришда айбланган.
Абрего Гарсия август ойида ҳибсдан озод этилган, аммо ордан икки кун ўтиб яна қўлга олинган.
Нашр ёзишича, Африкадаги уч давлат — Уганда, Эсватини ва Гана уни қабул қилишдан бош тортган.
Иммиграция полицияси вакилига кўра, АҚШнинг Уганда ва Эсватини ҳукуматларини Гарсияни қабул қилишга кўндириш уринишлари муваффақиятсиз якунланган.
Бундан ташқари, Гана ҳам сальвадорлик фуқарони ўз ҳудудига депортация қилишни рад этган.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.
Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь куниги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, минтақадаги мамлакатлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.