АҚШ расмийлари "туғилиш туризми"ни чеклаш учун АҚШ фуқаролиги бўлмаган ҳомиладор аёлларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Telegraph газетаси хабар берди.
Сешанба куни АҚШ Олий суди АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатда туғилган болалар учун АҚШ фуқаролигига бўлган универсал ҳуқуқни бекор қилиш ташаббусини блоклади. Кейинчалик Америка раҳбари бу қарорни "Хитой учун ғалаба" деб атади ва Конгрессни бу ҳуқуқни бекор қилишга чақирди.
"Ҳомиладор аёлларга АҚШга кириш тақиқланиши мумкин... Оқ уй бу чорани ўрганмоқда... Потенциал тақиқ Трамп маъмурияти хорижий аёлларга ҳомиладорликнинг охирги босқичларида АҚШга фарзандлари учун фуқароликни олиш учун боришга рухсат берадиган амалиётни чеклашга қаратилган янги уриниш бўлади", дейилади хабарда.
Оқ уй "туғилиш туризми" миллий хавфсизликка таҳдид солади, чунки АҚШда хорижий оналардан туғилган болалар йиллар ўтиб Америка университетларида ўқиш пайтида "интеллектуал мулкни ўғирлаш" учун мамлакатга қайтишлари мумкин, деб ҳисоблайди.
Газета хабарига кўра, ҳар йили Қўшма Штатларда хорижий ота-оналардан тахминан 20 000-26 000 бола туғилади.
Иккинчи муддатга лавозимга киришганидан сўнг, Трамп Қўшма Штатларда туғилган болалар учун фуқароликка бўлган универсал ҳуқуқни бекор қилувчи фармон чиқарди. Унинг фикрича, АҚШ Конституциясининг 14-тузатишидаги қоида ота-онаси мамлакатда доимий ва қонуний равишда истиқомат қиладиганлар билан чекланиши керак.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
FIFAнинг расмий чипталарни қайта сотиш платформасида финал учрашуви учун чипталар нархи 7 440 АҚШ долларидан бошланган. Энг қиммат таклиф эса 11 499 998 АҚШ долларига етган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.