АҚШ Гренландия учун қанча пул бериши мумкинлиги маълум қилинди

АҚШ Гренландия учун қанча пул бериши мумкинлиги маълум қилинди

Америка маъмурияти Гренландияга муддатсиз эгалик қилиш учун Дания ҳукуматига йилига 600 миллион доллар таклиф қилиш имкониятини муҳокама қилди, деб ёзмоқда Washington Post газетаси ўз манбаларига таяниб.

Нашр суҳбатдошларига кўра, бу сумма Копенгаген мазкур автономияга ҳар йили тўлайдиган субсидия асосида белгиланган. Бундан ташқари, Данияга бир марталик йирик миқдордаги маблағни ажратиш ҳам муҳокама қилинган.

Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп дунёдаги энг катта оролни сотиб олишни хоҳлаётгани хабар қилинганди.

Унинг ўзи бу масалага "стратегик" жиҳатдан қизиққанини тасдиқлаган.

Дональд Трамп Дания бош вазир Метте Фредериксен Гренландия оролининг сотилишини муҳокама қилишни истамаслиги сабабли у билан учрашувни кейинга қолдирди.

Фредериксен аввалроқ Трампнинг дунёдаги энг катта оролни сотиб олиш ғоясини бемаъни деб атаган, бироқ Дания АҚШ президентининг 2-3 сентябрга белгиланган ташрифига тайёргарлик кўраётганини айтган.

Гренландия ва Дания расмийлари орол АҚШ билан ҳамкорликдан манфаатдорлигини, бироқ орол сотилмаслигини билдирган.

Дания қироллик оиласи аъзолари эса Дональд Трампнинг таклифини орол учун мақтов ҳисобланишини ва орол аҳолиси истаса унинг сотилиши мумкинлигини айтишди.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!