АҚШ, Франция ва Арманистон Ҳиндистон мудофаа маҳсулотларини энг йирик импортёрларига айланди
Арманистон, АҚШ ва Франция 2023-24 молия йилида Ҳиндистон мудофаа маҳсулотларининг энг йирик импортчиларига айланди.
Бу ҳақда The Times of India хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Ҳиндистон ҳукумати ва хусусий компаниялари 100 га яқин мамлакатга кенг турдаги қурол, ўқ-дорилар ва бутловчи қисмларни экспорт қилади. Ўтган йил давомида савдо ҳажми 2,6 миллиард долларни ташкил этди.
АҚШга экспорт асосан қуйи тизимлар ва таркибий қисмлардан, жумладан Boeing ва Lockheed Martin каби глобал мудофаа гигантларидан иборат бўлиб, улар глобал таъминот занжири ва компенсация мажбуриятлари доирасида Ҳиндистондан самолёт ва вертолётларнинг фюзеляжи, қанотлари ва бошқа қисмларини сотиб олади. "Франция, ўз навбатида, кўплаб дастурий таъминот ва электрон жиҳозларни импорт қилади”, — деди манба.
Нашрнинг ёзишича, Арманистон сўнгги тўрт йил ичида Ҳиндистон билан ракеталар, артиллерия қисмлари, ракета тизимлари, радарлар, зирҳлар ва тунги кўриш қурилмалари, шунингдек, кенг ассортиментдаги ўқ-дорилар ва артиллерия снарядларини импорт қилиш бўйича бир қанча шартномалар тузган. Арманистон Ҳиндистон томонидан ишлаб чиқилган “Akash” ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталарининг биринчи хорижий харидорига айланди.