АҚШ Facebook'ка ўта жиддий айблов қўйди

АҚШ Facebook'ка ўта жиддий айблов қўйди

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки навбатдаги брифингда Facebookни коронавирусга қарши вакциналар ҳақидаги сохта маълумотларни тарқатишда айблади. Бу ҳақда “ТAСС” хабар бермоқда.

Оммавий ахборот воситаларида Facebook бошқа ижтимоий тармоқлар орасида CОVID-19 ва вакциналар ҳақида нотўғри маълумот тарқатишда етакчилик қилишда давом этаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, Псаки маълумотлар Оқ уйни ажаблантирмаганини айтди. "Aфсуски, Facebook бу муаммолар ҳақида билганини, улар ҳақида, эҳтимол, пандемия бошида ҳам билганини эшитиш биз учун ажабланарли эмас", деди у.

Псакининг эслатишича, AҚШ маъмурияти вакиллари июль ойида “ижтимоий тармоқлар коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатишнинг асосий канали” экани ҳақида хабар берганди. "Биз платформалар ишончли маълумотлардан кўра кўпроқ вакциналарга қарши таркибни тарқатаётганини кўришда давом этмоқдамиз", деб қўшимча қилди Оқ уй матбуот котиби.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!