АҚШ Эрон портлари блокадасини қайта тиклади, Ҳурмузда кескинлик кучаймоқда

АҚШ Эрон портлари блокадасини қайта тиклади, Ҳурмузда кескинлик кучаймоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 13 июль куни Эрон билан 17 июнда имзоланган англашув меморандуми бекор қилинганини ва Эрон портларига нисбатан денгиз блокадаси қайта жорий этилганини эълон қилди.

Трампнинг маълум қилишича, АҚШ эндиликда ўзини «Ҳурмуз бўғози қўриқчилари» деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, бўғоз орқали ўтадиган халқаро юкларнинг қийматидан 20 фоиз миқдорида тўлов ундирилиши режалаштирилган. Бу маблағ минтақада хавфсизликни таъминлаш харажатларини қоплаш учун сарфланиши таъкидланган.

Оқ уй раҳбари, шунингдек, Ҳурмуз бўғози «Эрон билан ёки Эронсиз очиқ қолиши»ни билдириб, блокада фақат Эрон кемалари ва Эрон нефтини ташувчи кемаларга нисбатан қўлланилишини айтди.

14 июльга ўтар кечаси АҚШ Марказий қўмондонлиги Эроннинг Бушеҳр, Чобаҳор, Жаск, Конарак, Абу Мусо ва Бандар Аббос ҳудудларидаги ҳарбий объектларга зарбалар берилганини маълум қилди. Байонотда айтилишича, ҳужумлар Эроннинг денгиздаги ҳарбий имкониятларини чеклашга қаратилган.

Эрон эса Ҳурмуз бўғозида тижорат кемаларига қарши ҳаракатларни давом эттирди. Хабарларга кўра, БААга тегишли икки нефть танкери нишонга олинган, ҳодиса оқибатида Ҳиндистон фуқароси бўлган экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Шу муносабат билан Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон элчисини чақириб, норозилик нотасини топширди.

Шунингдек, Эрон Баҳрайн, Қувайт ва Иорданиядаги АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар бергани айтилмоқда. Ямандаги «Ансор Аллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракати эса Саудия Арабистонидаги Абҳа аэропортига ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини ҳамда Боб ал-Мандаб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

Бу орада Вашингтон Эронга нисбатан иқтисодий босимни ҳам кучайтиришни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, АҚШ Молия вазирлиги Эрон нефть савдоси билан боғлиқ шахслар ва ташкилотларга қарши янги санкциялар пакет