АҚШ Эрон билан ядровий дастурини муҳокама қилишга қайтишни истамоқда

АҚШ Эрон билан ядровий дастурини муҳокама қилишга қайтишни истамоқда

Қўшма Штатлар Эрон билан музокараларда Ислом Республикасининг ядровий дастурини муҳокама қилишга қайтишни истайди.

Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Хабарга кўра, Дональд Трамп маъмуриятидаги расмийлар Форс кўрфази мамлакатлари вакиллари билан шахсий мулоқотда Вашингтон "келажакдаги ҳар қандай музокараларнинг диққат марказини Ҳормуз бўғози орқали юк ташишни қайта бошлаш ўрнига Теҳроннинг ядровий дастурига қаратишни" исташини билдиришган.

Ўз навбатида, Эрон вакиллари минтақавий ўйинчиларга Теҳрон ўзининг ядровий дастурини фақат Ҳормуз бўғози масаласи ҳал қилингандан кейингина, жумладан, Ислом Республикасининг денгиз портларига АҚШнинг блокадаси бекор қилингандан кейингина муҳокама қилишга тайёр эканлигини аниқ айтишди.