АҚШ Эрон билан урушга ҳозиргача 38 млрд доллар сарфлаган

АҚШ Эрон билан урушга ҳозиргача 38 млрд доллар сарфлаган
Қўшма Штатларнинг Эронга қарши олти ойдан бери давом этаётган урушига сарфланган маблағ 38 миллиард долларга етди ва бу сумма ойига яна 3 миллиард долларга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Конгрессининг партиявий бўлмаган бюджет идораси (CBO) ўз ҳисоботида маълум қилди. CBO маълумотларига кўра, уруш 2027 йилнинг дастлабки уч ойида инфляцияни 0,5 фоизга ошириши мумкин. Ҳисоб-китоблар 1 августгача бўлган харажатларни қамраб олган. Уруш харажатларининг ортиши Қўшма Штатларнинг ўқ-дори захираларига босим ўтказиб, энергия нархларининг кўтарилишига олиб келмоқда. Бу эса мамлакатнинг бошқа эҳтимолий можароларга жавоб бериш имкониятлари ва аллақачон катта босим остида бўлган федерал бюджет билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда. CBO ҳисоботи Ҳўрмуз бўғозида тижорий кемаларга қилинган сўнгги ҳужумлар ва минтақадаги АҚШ ҳарбий иншоотларига зарбалар харажатларини қамраб олмаган. Шунингдек, урушни молиялаштириш учун олинган қарзлар бўйича фоиз харажатлари ҳам ҳисобга олинмаган. Улар умумий суммага яна ўнлаб миллиард доллар қўшиши мумкин. CBO ҳисоб-китобларига кўра, уруш АҚШнинг мудофаа салоҳияти ва ички иқтисодиёти учун кенг кўламли оқибатларга олиб келиши мумкин. Муҳим ўқ-дорилар, жумладан, ракеталарни тутиб қолувчи тизимлар етишмаслиги Пентагоннинг бошқа йирик можаро юзага келган Ñ