АҚШ энди аскарларининг фикрларини ҳам назорат қилмоқчи

АҚШ энди аскарларининг фикрларини ҳам назорат қилмоқчи

Маълумки, АҚШ Мудофаа вазирлиги генетик муҳандислик, нанотехнология ва неврология соҳасидаги тадқиқотлар учун молиявий ёрдам кўрсатади, дея хабар берди “belnovosti.by”.

Энди эса олимларга янги вазифа топширилди: бир йил ичида улар инсон онгини бошқара ва ўқий оладиган, шунингдек, исталган маълумотни бевосита инсон онгига кўчириш учун ишлайдиган технологияни яратишлари керак.

Ишлаб чиқувчилар технологиясини тақдим этгандан сўнг, уни тахминан 18 ой давомида ҳайвонларда текширишлари керак бўлади.

Бу усул ҳарбий ҳаракатлар пайтида жуда фойдали бўлиши мумкин. Айтиш керакки, бу вазифа билан ҳозирда 6 та тадқиқотчи гуруҳ параллел равишда ишламоқда. Маълум бўлишича, ҳар бир гуруҳга 19,48 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!