АҚШ денгиз кучларининг иккита ҳарбий кемасида коронавирус аниқланди

АҚШ денгиз кучларининг иккита ҳарбий кемасида коронавирус аниқланди

Яқин шарқда жойлашган АҚШнинг USS San Diego (LPD) десант вертолёти ва USS Philippine Sea (SG-58) ракета крейсери экипаж аъзолари орасида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Ҳар бир кемадаги ўндан ортиқ денгизчи ва денгиз пиёда аскарида вирус аниқланди. Улар изоляция қилинди. Шифокорлар касаллик тарқалиш манбасини аниқлашга, шунингдек, вирус юқтирганлар кимлар билан алоқа қилганини аниқлашга ҳаракат қиляпти.

USS San Diego десантлик кемасида, тахминан, 600 нафар денгизчи бор. USS Philippine Sea крейсери жамоаси эса 360 кишидан иборат. Уларнинг барчаси ҳозир вирусга тест топширяпти.

Иккала кема ҳам шошилинч тарзда Баҳрайн базасига тўхтади. Кема ходимлари қирғоққа чиқарилмаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!