АҚШ давлат қарзи рекорд даражада кўтарилди

АҚШ давлат қарзи рекорд даражада кўтарилди

Ғазначиликнинг 3 октябрь ҳолатидаги маълумотига кўра, АҚШ ҳукуматининг умумий қарзи 31 триллион доллардан ошди.

Бу 1993 йилдан бери кузатилган давлат қарзининг максимал миқдори. Ўша пайт 4.3 триллион бўлган қарз доимий равишда ўсиб борди ва 2022 йил октябрь ойига келиб, 31.12 триллионга етди. Ушбу миқдордан АҚШнинг ички қарзи 6.82, қолган давлат қарзи 24.29 триллион долларни ташкил этади.

Президент Жо Байден ўтган йил охирида жорий қарз чегараси 31.4 триллион бўлишини маъқуллаган эди.

Февраль ойи бошида давлат қарзи 30 триллион доллардан ошганди. “New York Times” газетаси бу COVID-19 пандемияси оқибати билан курашга сарфлангани ҳақида ёзди.

Июнь ойида Қўшма Штатларда инфляция бир неча ўн йилликдаги энг юқори даражага етиб, 9 фоиздан ошганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!