АҚШ Давлат департаменти дунё бўйлаб ўз фуқароларини эҳтиёткорликка чақирди
АҚШ Давлат департаменти бутун дунё бўйлаб америкалик фуқароларни Яқин Шарқдаги вазият туфайли эҳтиёткор бўлишга чақирди.
Бу ҳақда департамент баёнотида сўз боради.
«Давлат департаменти дунё бўйлаб америкаликларга юқори даражада эҳтиёткорликни намоён этишни тавсия қилади. Яқин Шарқдаги кескинликнинг кучайиши муносабати билан хавфсизлик соҳасидаги вазият мураккаб бўлиб қолмоқда ва кутилмаган эскалация эҳтимоли мавжуд», — дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
