АҚШ: «Бутун Яқин Шарқ Исроилдек бўлиши керак»

АҚШ: «Бутун Яқин Шарқ Исроилдек бўлиши керак»

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Исроил бутун Яқин Шарқ учун намуна эканини айтди.

IslamToday нашрининг хабар беришича, М. Помпео Америка миллий хавфсизлик яҳудий институти томонидан Вашингтонда ўтказилган тадбирда қатнашган ва АҚШ Яқин Шарқнинг Исроилга ўхшашини исташини айтган.

“Исроил демократик ва тараққий этаётган давлат намунасидир”, – деб айтган Давлат котиби. 

Шунингдек, Майк Помпео Эрон ҳақида тўхталиб, унинг раҳбарларини «коррупциялашган, инсон ҳуқуқларига амал қилмайдиган ва Яқин Шарқнинг барча бурчакларида терроризмни молиялаштирувчилар» деб атаган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!