АҚШ бошқа давлатларни жазолашда энергетикадан фойдаланишга ҳақлими?

АҚШ бошқа давлатларни жазолашда энергетикадан фойдаланишга ҳақлими?

АҚШ энергетика вазири Рик Перри Вашингтон бошқа давлатларни “ўзини номуносиб тутганлик” учун жазолашда энергетикадан босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишга ҳақли, деб айтди. 

“Жавоб етарлича аён, АҚШ ўзини жаҳон ҳамжамиятининг муносиб аъзоси сифатида тутмайдиган давлатларга жазоланишлари ҳақида сигнал беришга ҳақли. Жазолашнинг кўплаб йўллари бор. Энергетика соҳаси улардан биттаси”, деб айтган Перри “Нима учун АҚШ Россияни энергетикадан бошқа давлатларга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдалангани учун танқид қилади-ю, бироқ ўзи Эрондан нефть экспортига эмбарго киритишга уринади?” деган саволга жавобан.  

Перри Теҳрон олиб бораётган сиёсат “номақбул” эканлигини қўшимча қилган. “Эрон ҳукуматига сигнал аниқдир: сиз жаҳон ҳамжамиятининг масъулиятли аъзоси бўлмас экансиз, унда сиз учун санкциялар, бундан келиб чиқадиган оқибатлар бўлади”, деб айтган Перри россиялик ҳамкасби Александр Новак билан музокараларга бағишланган матбуот анжуманда. 

АҚШ Россияни у гўёки Европага энергия захираларини етказишни учинчи давлатларга босим ўтказиш воситаси сифатида қўллашда бир неча марта айблаган. Жумладан, Перри бу ҳақда Новак билан гаплашган. Россия эса АҚШ қарши чиқаётган барча лойиҳалари, жумладан “Шимолий оқим-2” лойиҳаси фақатгина тижорий мақсадларни кўзда тутишини таъкидламоқда.

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!