АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашига Ғазо секторида халқаро хавфсизлик кучларини тузиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини тақдим этди — Ахios.
Ҳужжатга кўра, хорижий контингент 2027 йилгача минтақани назорат қилади, бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. Биринчи халқаро қўшинларни Ғазода жойлаштиришни 2026 йил январигача бошлаш режалаштирилган.
Халқаро кучлар ўтиш даврида Ғазо секторида хавфсизликни таъминлаши керак бўлади. Шу давр мобайнида Исроил ўз қўшинларини аста-секин минтақадан олиб чиқиши, Фаластин маъмурияти эса ислоҳотлар ўтказиши лозим.
Лойиҳага биноан, хорижий контингент Ғазо секторининг Исроил ва Миср билан чегараларини, тинч аҳолининг хавфсизлигини ҳамда гуманитар йўлакларни ҳимоя қилиш, шунингдек, фаластинлик полициячиларни тайёрлаш учун жавобгар бўлади.
Халқаро кучлар, шунингдек, “минтақадаги хавфсизлик бўйича вазиятини барқарорлаштириш” ва “Ғазо секторининг қуролсизланиш жараёнини таъминлаш” билан шуғулланиши керак бўлади. Бошқача айтганда, ҳарбийлар ҲАМАСни қуролсизлантириш жараёнини назорат қилади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.