АҚШ блокадасигача Эрон нефть экспортидан қарийб 6 млрд доллар даромад олган
Washington Examiner маълумотига кўра, АҚШ блокадаси қайта жорий этилишидан олдинги 26 кун ичида Эрон 80 миллион баррелдан ортиқ нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилиб, тахминан 6 миллиард доллар даромад олган.
Шу билан бирга, қарийб 30 миллион баррел нефть омборларда блокланиб қолган. Блокада ҳудуди ичидаги сузувчи омборларда эса яна тахминан 60 миллион баррел нефтни сақлаш имконияти мавжуд.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
