АҚШ Афғонистонда Россияга қарши катта куч ярата оладими?

АҚШ Афғонистонда Россияга қарши катта куч ярата оладими?

Россия Фанлар академисининг Хавфсизлик муаммолари маркази мутахассиси Константин Блохин фикрига кўра АҚШ Россия билан Хитойни Афғонистонда тўқнаштиришни орзу қилмоқда.

Яқинда АҚШнинг The Wall Street Journal нашрида эълон қилинган мақолалардан бирида АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқарганидан сўнг, Россия ва Хитой манфаатлари у ерда  тўқнашиши мумкинлигиа ҳақида сўз юритилган эди.

“Бундай мақолалар пайдо бўлишидан мақсад – айнан АҚШнинг икки йирик рақиби бўлган  Россия ва Хитойни тўқнаштириш ва айнан ЕвроОсиё ҳудудида”, - дейди эксперт.

Блохин айтишига қараганда, олдин АҚШлик мутахассислар Афғонистон ҳудудидан ҳам Россия ҳам Хитойга босим ўтказиш учун фойдаланишни мақсад қилган эди. Лекин бугунги кунда АҚШ ушбу нотинч мамлакатда ўз таъсирини камайтиришга мажбур бўлмоқда. Секин-аста улар Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур бўлишади, лекин кета туриб ҳам улар бу ерда “секинлаштирилган мина” қўйиб кетишга ҳаракат қилиши мумкин.  Умуман кўплаб америкалик мутахассислар учун Россия билан Хитойни уриштириш ғояси – “идея фикс” бўлиб қолган.    

Россиялик эксперт фикрга кўра, АҚШ, қанчалик ҳаракат қилмасин, ушбу ҳудудда Россияга қарши сезиларли куч ярата олмайди. Чунки ушбу ҳудуд мамлакатларини Россия билан кўплаб алоқа ришталари ва манфаатлар боғлаб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!