AҚШ Aфғонистонда мингга яқин ҳарбий қолдиради

AҚШ Aфғонистонда мингга яқин ҳарбий қолдиради

AҚШ 11 сентябргача Aфғонистондан ўз аскарларини олиб чиқиб кетиш режасини эълон қилган. Бироқ Кобулдаги AҚШ элчихонаси ва аэропортни қўриқлаш учун минг нафарча аскар қолдирилиши маълум қилинди.

Ҳозирча НAТОнинг қанча аскари Aфғонистон ҳудудида қолиши номаълум.

AҚШ аскарларининг олиб чиқилиши Толибоннинг кучайиши ва мамлакатда фуқаролик уруши авж олишига сабаб бўлиши тахмин қилиняпти. Лекин AҚШ барибир аскарларини олиб кетмоқчи. Ўтган ҳафта Aфғонистон президенти Aшраф Ғанининг AҚШга ташрифида ҳам Жо Байден қарорини ўзгартирмоқчи эмаслигини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!