АҚШ афғон қочқинларига ёрдам учун қарийб бир миллиард доллар ажратмоқда

АҚШ афғон қочқинларига ёрдам учун қарийб бир миллиард доллар ажратмоқда

АҚШ президенти Жо Байден афғон қочқинларини жойлаштириш операциялари учун АҚШ федерал бюджетидан қарийб 1 миллиард доллар ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Америка Қўшма Штатлари Конституцияси ва қонунларига биноан менга президент сифатида берилган ваколатдан фойдаландим. Мен афғон мамлакатининг миллий манфаатлари учун фавқулодда эҳтиёжларни қондириш мақсадида 976,1 миллион долларгача ёрдам бериш муҳим деб биламан", - дейди Жо Байден.

Ажратилган пуллар "Хуш келибсиз, иттифоқчилар" операцияси ва Давлат департаментининг бошқа тегишли саъй-ҳаракатлари, жумладан, Афғонистондаги мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда хавф остида бўлган шахсларни қўшимча жойга кўчириш мақсадида сарфланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!