АҚШ администрацияси 50 минг хизматчини мажбурий таътилдан чақириб олди

АҚШ администрацияси 50 минг хизматчини мажбурий таътилдан чақириб олди

Америка президенти Дональд Трампнинг администрацияси ҳукумат ишларининг вақтинча тўхтаб қолиши муносабати билан 50 мингга яқин хизматчиларни мажбурий ҳақ тўланмайдиган таътилдан чақириб олди, деб хабар бермоқда Washington Post газетаси.

Кутилганидек, солиқ тўловларини назорат қилиш, учиш жараёни хавфсизлигини кузатиш, маҳсулотлар ҳамда дори воситалари хавфсизлигини текшириб кўришга масъул бўлган давлат хизматчилари ишга қайтариб олинди. Нашрнинг маълум қилишича, улар ойлик маошсиз ишлашларига тўғри келади. АҚШ суди сешанба куни касаба уюшмасининг ҳукуматда шартли қисқартириш ишлари олиб борилаётган бир пайтда авиаддиспетчер ва бошқа давлат хизматчиларининг ойлик маошларини тўлаб бериш талабини рад этган эди.

22 декабрда бошланган қисқартириш ишлари натижасида 800 га яқин давлат хизматчилари ёки ойлик маошсиз ишлатилмоқда (уларнинг фаолияти миллий хавфсизлик учун муҳим ҳисобланган тақдирда), ёки ҳақ тўланмайдиган мажбурий таътилга жўнатилмоқда. Мазкур қисқартириш ишларига АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда демократик партия вакилларининг хавфсизлик чораларини молиялаштириш борасидаги турлича қарашлари сабаб бўлмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!