АҚШ: 15 йилда энг камида 140 нафар бола полициячилар томонидан ўлдирилди

АҚШ: 15 йилда энг камида 140 нафар бола полициячилар томонидан ўлдирилди

АҚШда 2003-2018 йилларда энг камида 140 нафар бола полиция томонидан ўлдирилгани маълум қилинди.

"Daily Mail" нашрининг хабар қилишича, мамлакатдаги "Nationwide Children's Hospital" педиатрия таълим шифохонаси томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари "Pediatrics" журналида чоп этилган.

Изланишлар давомида АҚШда полиция 2003-2018 йилларда 12 дан 17 ёшгача бўлган 140 нафар боланинг ҳаётига зомин бўлгани, 113 ўлимда ўқ отар қуролдан фойдаланилгани маълум бўлган.

Полиция томонидан ўлдирилган болаларнинг катта қисмини озчилик вакиллари ташкил этиб, 93 фоиз ҳолатда ўғил болалар экан, қора танли болаларнинг полиция вакиллари қўлида вафот этиши эҳтимоли оқ танлилардан 6, келиб чиқиши лотин америкалик бўлган болаларга қараганда эса 3 баробар юқори экани маълум бўлди.

Изланиш давомида, шунингдек, АҚШда ҳар йили қарийб 1300 нафар бола, уларнинг катта қисми ўғил болалар, қурол ёрдамида отиб ўлдирилгани аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг аксариятида ака-ука ёки бошқа яқинларнинг қуролни ўйнаши сабаб бўлган.

“Бир боланинг ҳар қандай сабаб билан ўлдирилиши, аслида, нафратга сазовор, бироқ полиция зўравонлиги натижасида юзага келиши тизимга нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради. Ирқчилик ва этник тафовутларнинг мавжудлиги эса бу фожиани янада оғирлаштиради. Бу ҳолатларни ўрганиш, аниқлаш ва бартараф этиш муҳим”, - деди тадқиқот гуруҳи раҳбари доктор Моника Гоял.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!