Аптекачи трамадол сотмоқчи бўлганда қўлга тушди

Аптекачи трамадол сотмоқчи бўлганда қўлга тушди

Ургутлик Шодиёр Алишеров (исм, фамилиялар ўзгартирилган) Самарқанд шаҳрида ўзининг номига очган фармацевтика фирмасида директорлик қилиб келаётганди.

Дори-дармон савдосидан топаётган даромади камлик қилдими, ҳар тугул танишлари билан гиёҳвандлик моддаларини қонунга хилоф равишда сотиш режасини тузди. Режага кўра, ўша куни Ш.Алишеров Самарқанд шаҳри Буюк Ипак йўли кўчасида “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли гиёҳвандлик моддаларини жиноий шериклари Юнус Ўлмасов ва Озод Набиевларга беради.

Юнус ва Озод гиёҳвандлик моддаларини ўзлари ва Дониёр Бўриев айтган мижозларга етказиб бериши керак эди. Бироқ бу қабиҳ режа амалга ошмади.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ тегишли соҳалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ш.Алишеров ва унинг шериклари қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2019 йил 9 июль куни қонуний кучга кирган ҳукмига кўра, Ш.Алишеровга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ю.Ўлмасов ва О.Набиевлар 6 йилу 3 ой, Д.Бўриев эса 4 йилу 6 ой умрини панжа орқасида ўтказадиган бўлди.

Ашёвий далил сифатида олинган жами 546 дона “Лирика” ҳамда 110 дона “Прегабалин коннон”, шунингдек 4 дона “Лирика 300 мг” таблеткалари ва 1878 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда йўқ қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!