Апрел ойида Швецияда инфляция даражаси рекорд даражада ошди

Апрел ойида Швецияда инфляция даражаси рекорд даражада ошди

Апрель ойида Швецияда инфляция 6,4 фоизга ўсди. Марказий статистика бошқармаси (МСБ) пайшанба куни эълон қилган маълумотларига кўра, бу максимал ўсиш 7,8 фоизни ташкил этган 1991 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир, дея хабар беради ТАСС агентлиги.

Март ойида инфляция 6,1 фоизни ташкил этганида, бу рекорд деб аталган.
"Апрел ойида нархларнинг кексин кўтарилиши давом этди, жумладан, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари, ресторан ва меҳмонхоналар нархи", - дея изоҳ берди агентликнинг нархлар статистикчиси Микаэль Нордин МСБ ҳисоботида.

Кўпгина таҳлилчилар апрель ойида нархлар 6,2 фоизга ошиши кераклигини тахмин қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!