Appleга қарши суд иши очилди

Appleга қарши суд иши очилди

Британияда Apple компанияси App Storeдаги харидлари учун қарийб 20 миллион мижозидан ортиқча ҳақ талаб қилгани учун судга берилди.

Бир ҳафта олдин, видео-ўйинлар ишлаб чиқарувчи Epic Games компанияси томонидан Apple устидан киритилган арзга кўра, Калифорния штатида суд иши очилганди. Иккала суд даъволарига кўра, технологик гигант, девелоперларнинг маҳсулотларини iPhone да чиқариши учун App Storeга боғлиқлигидан фойдаланиб, iPhone фойдаланувчиларининг ҳар бир харидларидан асоссиз 30% миқдорда комиссия олиши айтилган. Apple бу айбловни «бемаъни» деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!