Apple компанияси iPad ва iPhone учун янги iOS 12 операцион тизимини чиқарди

Apple компанияси iPad ва iPhone учун янги iOS 12 операцион тизимини чиқарди

Apple компанияси ўз мобиль қурилмалари учун янги iOS 12 операцион тизимини чиқарди. Компаниянинг билдиришича, тизим iPad Air ва iPhone 5s ҳамда ундан юқори бўлган, шунингдек, олтинчи авлод iPod Touch фойдаланувчилари учун мўлжалланган.

iOS янги версияси юқори иш самарадорлигига эга. Иловалар икки баравар тезроқ ишга тушади, суратга олишга улгуриш имконияти 70%га ошган. Янги операцион тизим Memoji смайликларини яратиш имконини беради, анъанавий Animoji тўплами эса анча кенгайган.

Қурилмаларда суратларни қидириб топиш имконияти ҳам кенгайган.

Ишлаб чиқарувчилар шунингдек, маълумотлар ҳимояси ва пароллар хавфсизлигига ҳам эътибор қаратишган. Сақланган паролни автоматик қўйиш учун танлашда фойдаланувчи Face ID ёки Touch ID орқали ўз шахсини тасдиқлаши лозим.

12 сентябрь куни Apple анъанавий равишда янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Компания iPhone’нинг учта янги модели – iPhone XS, XS Max ва XR’ни ҳамда Apple Watch Series 4 “ақлли” соатини тақдим қилди.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!