Apple 2025 йилдан 100 миллиард долларлик фойда олди

A A A
Apple 2025 йилдан 100 миллиард долларлик фойда олди

Apple 2025 йилнинг тўртинчи чораги ва молиявий йил якунларини эълон қилди. Компания тарихида илк бор байрам мавсуми бўлмаган чоракда сотувлар ҳажми ва хизматлар бўйича йиллик даромад 100 миллиард доллардан ошди.

Йил якунидаги ҳисоботга кўра, Apple’нинг соф фойдаси 112 миллиард долларни ташкил этди. Бир йил олдин бу кўрсаткич Ирландиядаги солиқ низоси туфайли амалга ошмаган эди.

Шу билан компания йиллик фойдаси 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган дунёдаги саноқли корпорациялар — Vodafone, Saudi Aramco ва Alphabet қаторидан ўрин олди.

Apple’нинг фойдаси 2006 йилдан бери 50 баробарга ўсди: 2010 йилда 10 миллиард, 2019 йилда 20 миллиард, 2024 йилда эса 36 миллиард долларлик натижа қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!