Apple 20 миллиондан ортиқ ниқоб ва ҳимоя экранларини ишлаб чиқаради

Apple 20 миллиондан ортиқ ниқоб ва ҳимоя экранларини ишлаб чиқаради

АҚШнинг Apple компанияси коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 20 миллиондан ортиқ тиббий ниқоблар ва ҳимоя экранларини ишлаб чиқди, дея хабар беради РИА Новости.

"Бизнинг етказиб бериш тармоғимиз орқали етказиб берадиган ниқоблар сони дунё бўйлаб 20 миллион ниқобга етди. Бу чиндан ҳам глобал ташаббусдир ва биз уларни кўпроқ муҳтож бўлганларга тақдим этамиз", - деди компания раҳбари Тим Кук ўзининг твиттер саҳифасида.

Apple раҳбари таъкидлашича, компания шу ҳафтадан бошлаб ҳафтада миллиондан ортиқ ниқоб ва ҳимоя экранларини етказиб беришни кутмоқда.

Етказиб бериш АҚШда аллақачон амалга оширилмоқда ва компания яқин орада ўз географиясини мамлакат ташқарисида кенгайтиришни кутмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!