АПЛ. «Ливерпуль» бугун «Вест Ҳэм»ни имтиҳондан ўтказади, «Арсенал» эса «Манчестер Сити» билан жанг қилади

АПЛ. «Ливерпуль» бугун «Вест Ҳэм»ни имтиҳондан ўтказади, «Арсенал» эса «Манчестер Сити» билан жанг қилади

Бугун, 12 август санасида Англия премьер-лигасида 1-тур баҳсларига якун ясалади.

Юрген Клопп етакчилигидаги «Ливерпуль» ўз майдонида мавсум учун кўплаб янги ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олган «Вест Ҳэм»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади.

Яна бир баҳсда «Саутҳэмптон» ўз уйида «Бёрнли»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 17:30 да бошланиши белгиланган.

Турнинг сўнгги ва марказий ўйини Лондонда кечади. Унаи Эмери шогирдлари «Арсенал» амалдаги чемпион «Манчестер Сити»га қарши курашади. Баҳс 20:00 да бошланади.

Англия премьер-лигаси

1-тур беллашувлари

12 август, якшанба

«Ливерпуль» — «Вест Ҳэм» 17:30 Futbol-TV

«Саутҳэмптон» — «Бёрнли» 17:30

«Арсенал» — «Манчестер Сити» 20:00 Futbol-TV

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!