АПЛ. Бугун «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» иштирокида ўйинлар бор (Анонс)

АПЛ. Бугун «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» иштирокида ўйинлар бор (Анонс)

Бугун, 22 сентябрь санасида Англия премьер-лигасида 6-тур баҳсларига старт берилади.

Тур доирасида Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» сафарда «Кардифф Сити» майдонига сафар қилади. Беллашув 19:00 да бошланади.

Мусобақа пешқадами «Ливерпуль» эса ўз уйида «Саутҳэмптон»ни синовдан ўтказади. Мазкур ўйин ҳам 19:00 да бошланиши белгиланган.

Жозе Моуриньо бошлиқ «Манчестер Юнайтед» эса «Олд Траффорд»да «Вулверҳэмптон»ни қабул қилади. Ўйин 19:00 да бошланади.

Чемпионлар Лигасида «Интер»га мағлуб бўлган «Тоттенҳэм» 6-тур доирасида «Брайтон» майдонига сафар қилади. Беллашув 21:30 бошланади.

Англия премьер-лигаси

6-тур беллашувлари

22 сентябрь, шанба

«Фулҳэм»—«Уотфорд» 16:30

«Бёрнли»—«Борнмут» 19:00

«Кардифф Сити»—«Манчестер Сити» 19:00

«Кристал Пэлас»—«Ньюкасл» 19:00

«Лестер»—«Ҳаддерсфилд» 19:00

«Ливерпуль»—«Саутҳэмптон» 19:00

«Манчестер Юнайтед»—«Вулверҳэмптон» 19:00

«Брайтон»—«Тоттенҳэм» 21:30

23 сентябрь, якшанба

«Вест Ҳэм»—«Челси» 17:30

«Арсенал»—«Эвертон» 20:00

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!