АПЛ. Бир киши кам ўйнаган «Эвертон» ғалабани қўлдан чиқарди, 50 млн фунтга сотиб олинган Ришарлисон 2 та гол урди

АПЛ. Бир киши кам ўйнаган «Эвертон» ғалабани қўлдан чиқарди, 50 млн фунтга сотиб олинган Ришарлисон 2 та гол урди

Англия премьер-лигаси 1-тури доирасида 11 август санасидан ўрин олган сўнгги беллашув якунига етди.

АПЛга қайтган «Вулверҳемтон» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилди. Беллашувда ҳисоб «Эвертон»нинг янги аъзоси Ришарлисон томонидан 17-дақиқада ​очилди. Ўйиннинг 40-дақиқасида Фил Жагелка қизил карточка олиб майдонни тарк этди. «Вулвер» эса имкониятдан фойдаланиб, 44-дақиқада Рубен Невешнинг ажойиб зарбаси орқали ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса бир киши кам бўлиб қолган «Эвертон» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи яна Ришарлисон бўлди. 80-дақиқада Раул Хименес «бўрилар»ни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!