АПЛ. 1-тур. “Манчестер Юнайтед” қийинчилик билан ғалаба қозонди

АПЛ. 1-тур. “Манчестер Юнайтед” қийинчилик билан ғалаба қозонди

АПЛ 1-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Лестер” учрашуви якунига етди.

Дастлаб ўйин бошида “Лестер” дарвозасига белгиланган пеналтини аниқ амалга оширган Пол Погба ҳисобни очди. Ўша вазиятда ҳакам тўп меҳмонлар аъзосининг қўлига теккан деб ҳисоблади. Шундан сўнг “тулкилар” ўйинда ташаббусни ўз қўлларига олишди, бироқ Давид Де Хеа қаҳрамонлик кўрсатиб, камида иккита голли вазиятни бартараф этди.

Иккинчи бўлимда бироз яхшироқ ўйин кўрсатган мезбонлар Люк Шоунинг голидан кейин фарқни иккитага оширишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса “Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди боши билан гол киритиб, ҳисобни қисқартирди. Шу ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди.

Манчестер Юнайтед – Лестер 2:1
11 август, 00.00, "Олд Траффорд"
Голлар:
 1:0 – 3, Погба (пенальти ), 2:0 – 83 Шоу, 2:1 – 90 Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Дармиан, Линделеф, Погба (Феллайни, 84), Перейра, Мата, Фред (Мактомини, 76), Санчес, Рэшфорд (Лукаку, 67).
Лестер – Шмейхель, Магуайр, Морган, Чилуэлл, Рикарду Перейра, Ндиди, Амарти (Геззаль, 63), Мэддисон (Варди, 63), Адриен Силва (Иборра, 80), Грэй, Ихеаначо.
Огоҳлантириш: Амарти (51), Фред (54), Перейра (69).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!