Апелляция суди коррупцияда айбланган Гонконгнинг собиқ раҳбарини оқлади

Апелляция суди коррупцияда айбланган Гонконгнинг собиқ раҳбарини оқлади

Гоконгнинг Олий аппелляция суди 26 июнь куни коррупция иши бўйича бир йилга қамалган Хитойнинг ушбу махсус маъмурий бирлиги собиқ раҳбари бўлган Дональд Сангдан айбловни олиб ташлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Суд мажлисида 74 ёшли Сангнинг ўзи иштирок этмаган. Чунки у ҳозирда рафиқаси билан Европада саёҳат қилмоқда. У Гонконгда мансабни суиистеъмол қилган энг юқори лавозимли раҳбар бўлди. Санг 2017 йилда суд томонидан 20 ойга қамалган эди. Лекин қамоқда 1 йил ўтирди ва 2019 йилнинг январида озодликка чиқди.

Унга қўйилган айбловлар 2010—2012 йилларда қўшни Шенжен шаҳрида васиятчилик фаолиятига лицензия расмийлаштирувчи корпорация акционеридан ҳашаматли квартираларни қабул қилиш билан боғлиқ норасмий битим тузилгани билан боғлиқ.

Уч қаватли квартира собиқ амалдорга узоқ муддатли ижарага ёки «совға сифатида» рамзий нархда берилган. Бунда амалдор нафақага чиққандан сўнг яшашни режалаштирган пентхаусни қайта таъмирлаш текинга тушган. Бунга сарфланган 435 минг долларни квартиранинг собиқ эгаси «ихтиёрий равишда» қоплаган.

Ишни кўриб чиқаётган аппелляция инстанцияси судьялари ишни дастлабки кўриб чиққан инстанция судьялари бунда коррупция аломатлари борлиги ҳақида бир қарорга кела олмаган ва суд қонун бузлиши сабабларини тегишли равишда асослаб бера олмаганини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!