Антисептик воситалар билан қўлларни ювса таҳорат бузиладими?

Антисептик воситалар билан қўлларни ювса таҳорат бузиладими?

Ҳозирги кунда антисептик воситаларини тез-тез ишлатишга мажбур бўляпмиз. Биламизки унинг таркибида спирт бор. Бу воситалардан фойдаланиб, кейин намоз ўқишимиз қанчалик тўғри? Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди.

«Спирт ҳозирги кунда жуда кўп нарсаларда қўлланилмоқда. Дори дармонларда, ташқи истеъмолда яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқлар ҳамда шоколад, музқаймоқ каби егуликларда ҳам ишлатиляпти. Шулардан саволда сўралаётган спиртни ташқи ишлатиш яъни атир, сиёҳ ва турли бўёқларда ишлатишнинг ҳукмига келсак, спиртнинг нажосат ёки поклигига қараб ҳукм фарқланади.

Замонамизнинг машҳур олимларидан Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ спиртдан фойдаланиш бўйича қуйидагиларни таъкидлайдилар:

«Спирт агар узум ёки хурмодан олинадиган бўлса уни ҳалоллиги ва поклигига йўл йўқ. Бошқа нарсалардан олинса, бу борада Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабларида даволаниш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш жоиз, модомики маст қилиш даражасига етмаган бўлса... Ҳозирда дори дармонлар, атирларга қўшилаётган спирт асосан буғдой, турли пўстлоқлар, нефть ва бошқа нарсалардан олинади».

Юқоридаги мулоҳазаларга биноан хурмо ва узумдан бошқа нарсалардан олинган спиртдан ёки ана шундай спирт қўшилган антисептик воситалардан фойдаланиш жоиз. Агар қўлга спирт ёки антисептик восита суртилгандан кейин, ўша жойни имкон қадар ювиб юборилса янада яхши бўлади», дейилади ахборотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!