Анталиядаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди

Анталиядаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди

Туркиянинг Анталия вилоятида 15 июнь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар ўзбекистонлик жароҳатланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консуллиги ахборотига кўра, Ўзбекистон фуқароси I.Л. ҳодиса оқибатида енгил жароҳат олган бўлиб, касалхонага ётқизилишига эҳтиёж йўқлиги тасдиқланган.

Аввалроқ ОАВда Анталия вилоятида 15 июнь куни юз берган ЙТҲ оқибатида Россия ва Ўзбекистоннинг етти нафар сайёҳи жароҳатлангани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!