Антакя – Искендерун қарама-қаршилиги: кимнинг дўнери лаззатлироқ?

Антакя – Искендерун қарама-қаршилиги: кимнинг дўнери лаззатлироқ?

Дўнер ёки Дўнер кабоб тарихан биринчи марта 19-асрда Усмоний Турклар Империясида кўрилган, аммо кичик ўзгаришлар орқали бошқа давлатлар бу таъмни вақт ўтиши билан тақлид қилиб, ҳозирги кунга олиб келишган: Сурия ва Араб давлатларида Шаурма, Грецияда Гиро, Мексикада эса Тако. Норасмий равишда ватани ўлароқ Туркиянинг Ҳатай вилояти деб билинган ушбу мазали таомни қуйидагича таърифлашимиз мумкин: гўшт (ёки товуқ) баъзи зираворлар ва махсус қайлалар билан аралаштиргандан сўнгра катта сиҳга терилиб, тик ҳолатда пишириладиган мазали таомнинг бир тури ҳисобланади. Шу ҳам мақола бўлибди-ю, деб айтманг. Юз минглаб ўрта ҳол одамлар ва талабаларнинг асосий таоми бўлган дўнер тез пиширилиши ва истеъмол қилиниши туфайли бугунги кунда Туркияда ва чет элдаги юз минглаб шохобчаларга етиб борган.

Антакя ва Искендерун Дўнери Ҳатайда ва деярли барча Туркия шаҳарларида “Fast food” (тез овқатланиш) учун ажралмас бўлак кабидир. Ҳатайда: Сиз ҳатто болаларга бургер, пиццаларни таклиф қилишдан олдин, “Дўнер кабоб ейсизми?” деб сўрашингиз керак. Ҳатайлик бир киши бошқа дўсти билан учрашганда, 75% эҳтимол билан Дўнер пишириладиган жойда учрашади. (25% эҳтимол билан эса учрашувдан сўнг Дўнер пишириладиган жойга боради.) Ҳатайлик инсонлар бошқа шаҳарга кўчмоқчи бўлса ҳам, аввало Дўнер пишириладиган масканни топади, синаб кўради ва иложи бўлса, унга яқин жойда яшайди, шаҳарни шу маскандан келиб чиқиб ўрганади. Бу қадар эҳтиросни хоҳласангиз нархига, одамларнинг одатига ёки тез тайёрланишига қараб изоҳлашингиз мумкин, аммо Ҳатайликларга кўра, ҳеч бир таом Дўнернинг таъмини бера олмайди. Дўнернинг дунё бўйлаб тарқалиши ҳам таъмининг ривожланишига олиб келди, шунинг учун сиз ҳақиқий Дўнер севувчидан: “Ҳатайда тайёрланадиган энг яхши Дўнер қаерда?” деб сўрай олмайсиз. Чунки, сиз оладиган жавоб “Искендерун Дўнерими ёки Антакя Дўнерими?” тарзида бўлади. Гастрономияси жиҳатидан ақл бовар қилмайдиган бойликка эга Ҳатайда фақатгина нонушта учун ҳам 20 хил таом борлигини инобатга олсак, Дўнер мавзусида ҳам фарқ бўлиши муқаррар. Шундай қилиб, сиз Ҳатайнинг ҳар бир бурчагида турли хил лаззатни топасиз.

Антакя Дўнери

Антакя Дўнеридаги асосий фарқ нон тури бўлиб, бундан ташқари у ўта юпқа нон (баъзи ҳудудларда пишириладиган юфка нонига ўхшаш); қовурилган картошка, тузланган бодринг, кетчуп ёки қўлда тайёрланган саримсоқли майонез. “Антакя Дўнери товуқ билан тайёрланмайди ука!” дейдиганлар кўп. Дарҳақиқат, Антакя Дўнерининг яна бир кенг тарқалган тури гўштли ҳисобланиб, бу Дўнер умуман бошқа қайла билан пиширилади. Антакядаги баъзи муассасалар ўта бандлиги сабабли ушбу мазали Дўнерни олдиндан буюртма олиб сотадилар.

Искендерун Дўнери

Аввало нон ҳақида гапириб ўтиш керак. Искендерун дўнеридаги нон шунчаки Туркиянинг исталган жойида топиладиган пиде нони эмас. Ҳатай ташқарисида кафе ёки ресторан очган одамлар бир хил нонни пиширишнинг имкони бўлмаганини, ҳатто Ҳатайдан новвой олиб келишганини таъкидлаш керак. Искендерун Дўнери қиздирилганда ва ўралганда синиб кетмайдиган, тишлаганда осонликча бўлса бўладиган юпқа, мазали нондан тайёрланади.

Искендерун дўнерининг нони одатда соуссиз бўлади, лекин баъзи жойларда мазали қайлалари билан турли хил таомларни татиб кўриш мумкин. Бу Дўнерда кабобга ўхшаш таъмни сезишингиз мумкин, чунки унда пиёз бор; пиёз билан сумак зиравори эса ҳар бир дўнер пишириладиган муассасада ҳам топилмайди. Баъзи муассасалар тузланган бодрингни ўзгача таъм қўшиш учун Искендерун Дўнерига қўйишади. Дўнер ишқибозлари учун ҳар иккала Дўнер турига жин қалампири, ҳинд қалампири ва ҳатто Самандағ қалампирини ҳам тўғраб қўшишади. Ушбу таом одатда доимий қайнаб турувчи мазали соус ва аччиқ Самандағ қалампири билан дастурхонларга тортилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!