Анқарада ҳар куни 12 минг кишига ифторлик ташкил этилмоқда

Анқарада ҳар куни 12 минг кишига ифторлик ташкил этилмоқда

Туркиянинг Анқара шаҳри ва туманлари маъмуриятлар томонидан шаҳар меҳмонлари учун маданий тадбирлар доирасида йирик ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда. Ифторлар ҳар куни шаҳарнинг 9 та ҳудудида 12 минг кишига мўлжаллаб ўтказилмоқда.

Исламосфера нашрининг ёзишича, маданий тадбирлар доирасида исломий қўшиқлар концертлари ҳам ташкил этилмоқда.

Шаҳар бўйлаб муҳтодларга кўмак кўрсатиш тадбирлари ҳам ўтказилмоқда. Доимий ифторлик чодирларидан ташқари, ногиронлар, ётиб қолган беморлари бўлган уйларга ҳам ифторлик етказиш имконияти яратилган.

Manba: muslim.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!