Анқара ва Вашингтоннинг махфий келишуви ортидан АҚШ санкцияларни юмшатиши мумкин

Анқара ва Вашингтоннинг махфий келишуви ортидан АҚШ санкцияларни юмшатиши мумкин

АҚШ ва Туркия ўртасидаги махфий келишувга биноан америкалик пастор (протестантларнинг руҳонийси) Эндрю Брансон кейинги суд йиғилишидан сўнг озод этилиши керак. Бу ҳақда икки юқори лавозимли мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда NBC'га таяниб, Turon24 хабар бермоқда.

Брансоннинг озод қилиниши бўйича дастлабки келишув БМТ Бош ассамблеясида давлатлар юқори лавозимли амалдорлари йиғилишида Туркия ва АҚШ вакиллари иштирокида бўлгани таъкидланмоқда.

Пасторнинг иши бўйича навбатдаги йиғилиш 12 октябрда ўтказилиши белгиланган. Вашингтон Эндрю Брансон озод этилгандан кейин АҚШга қайтишига умид қилмоқда.

АҚШ ва Туркия ўртасидаги келишув тафсилотлари келтирилмаган. Бироқ телеканал маълумотига кўра, АҚШ пасторнинг озод этилиши эвазига Туркияга иқтисодий босимни енгиллаштириб, баъзи санкцияларни олиб ташлайди.

Келишув ҳақидаги махфий шартнома ҳақида Америкадаги Туркия элчихонаси ҳам, Оқ уй матбуот хизмати ҳам изоҳ бермаган. Бироқ икки мамлакат расмийлари сўнгги ҳафталарда Брансонни озод этилишига ишора қилмоқда.

Туркияда 2016 йилдаги давлат тўнтарувига уринишга алоқдорликда гумон қилиниб америкалик пастор Эндрю Брансон ҳибсга олинган эди. Брансон 2016 йил октябрдан бери ҳибсда ушлаб турилибди. Туркия ҳукуматининг иддао қилишича, у мухолифатчи Фатхуллоҳ Гюлен ташкилоти аъзоси ҳисобланади. Вашингтон ўз фуқаросини озод қилишга уриниб келмоқда, Бироқ Анқара бир неча бор рад жавобини берган. Бунга жавобан АҚШ пасторнинг ҳибсга олинишига алоқадор турк амалдорларига қарши санкциялар жорий қилган.

Manba: azon. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!